11:50 / 17.08.2016
23884

Наманганда «Мустақиллик саёҳати» бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш, «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган эзгу ғоя асосида вилоятимиздаги кам таъминланган оилалар фарзандлари қалбида Ватанга нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини янада кучайтириш, истиқлол йилларида эришилган шонли ютуқларимизнинг мазмун - моҳиятини кенг тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадида «Наманган ёшлар маркази» ташаббуси билан Вилоят ҳокимининг чора -тадбирлар режасига асосан, шаҳар туман ҳокимликлари, вилоят ички ишлар бошқармаси, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоят фонди вилоят бўлими бошқаруви, Ўзбекистон МК «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирокида жорий йил 16 август куни Наманган шаҳрининг диққатга сазовор ҳудудлари бўйлаб «Мустақиллик саёҳати» лойиҳаси юқори савияда ўтказилди.

Лойиҳа иштирокчилари вилоятимиз ёшларининг севимли масканига айланган «Наманган ёшлар маркази»да тантанали равишда кутиб олинди.

Шундан сўнг юртимизда ишлаб чиқарилган 25 та “Каптива” русумли замонавий автомобилларда саёҳат бошланди.

Лойиҳа доирасида истиқлол йилларида бунёд этилган маҳобатли иншоотлар ҳамда уларда ёшларнинг чинакам баркамол бўлиб улғайишлари учун яритлган қулай шарт-шароитлар билан иштирокчиларни яқиндан таништириш мақсадида “Навбаҳор” марказий ўйингоҳи, «Кичкинтойлар боғи» ҳамда вилоят Ўлкашунослик музейларига автосаёҳат ташкил этилди.

Иштирокчиларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун саёҳат якунида «Наманган ёшлар маркази» катта залида вилоятимизнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан Ватанимизни мадҳ этган куй-қўшиқлар, байрамона шўх тароналар ҳамда қизиқарли саҳна кўринишлари йиғилганлар томонидан завқли рақслар ва гулдирос олқишлар билан қабул қилинди. Фаол иштирокчилар тантанали равишда ташкилотчилар томонидан жорий этилган диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Лойиҳага жалб этилган 100 нафардан ортиқ ёшларнинг қалбида ёрқин таасуротлар ва завқли лаҳзаларни муҳрлай олган «Мустақиллик саёҳати» ана шундай юқори савияда ўз ниҳоясига этди.

Намангандан
Ҳумоюнмирзо Абдуллаев,
Хожиакбар Паттаев

Top