18:34 / 18.08.2016
11772

Хитойда жарима солиш учун антиқа сабаблар ўйлаб топилмоқда

Фото:© Fotolia

Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги сайёҳлик фирмаси, ходимларига ноёб усулда жарима солгани тўғрисида хабар қилинмоқда. «Бэйцзин циннянь бао» нашрида ёзилишича, фирма раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги фикрларига эътибор бермаганлар товон тўлаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Сайёҳлик фирмаси ходимларининг газетага маълум қилишларича, улар ҳар куни тонгда фирма раҳбарининг Хитойдаги энг машҳур ижтимоий тармоғи  Weibo’да қолдирган сўзларини ўқиб, унга изоҳ қолдиришган. 

Бунга эътибор бермаганларни эса жарима билан жазолашган. Хусусан, 14-август куни 200 нафар ходимнинг ҳар бирига 50 юан (6,5 доллар)дан жарима солинган. Бундан ташқари, директор уларга фирма белгиси туширилган либос билан олинган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни талаб қилган. 

Адвокатнинг айтишича, Хитой қонунларига кўра, фақатгина Давлат ҳокимияти фуқароларга жарима солиш ҳуқуқига эга. Шунга биноан, сайёҳлик фирмаси ходимлари ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишлари мумкин. 


 

Top