18:42 / 18.08.2016
17002

Видео: Россия Су-34 ва Ту-22М3 самолётлари орқали Суриядаги ИШИД базаларига зарба берди

Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 бомбардимончи самолётларининг Дейр-эз-Зордаги ИШИД террорчилик гуруҳи марраларига авиабомба ёғдиргани видеоси Россия мудофаа вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Авиазарбалар натижасида террорчиларнинг қурол-яроғ, ўқ-дори ва ёқилғи материаллари сақланадиган бешта омбори, олтита қўмондонлик пункти, кўп миқдорда жангарилар, артиллерия позициялари ва зирхли машиналари йўқ қилинган.

Самолётлар Хмеймдаги авиабазадан ҳавога кўтарилган. Муваффақиятли амалга оширилган парвозлардан сўнг, барча самолётлар базага қайтган.

 

Top