21:08 / 18.08.2016
8211

Туркия ТИВ: ЕИ Анқара билан келишувларга риоя қилмаяпти

Фото: © Sputnik

Европалик сиёсатчилар, популистчиларнинг таъсирига тушиб, Анқара билан келишувларни тўлиқ бажара олмаётганига қарамай, Анқарани шантаж қилишда айбламоқда, деб баёнот берган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли. 

"Улар (Европа партиялари) радикал миллатчи кайфиятдаги ҳаракатлар билан яқинлашиш тенденциясини намойиш этишмоқда. Аслида, популизм сабаб ўзлари имзолаган келишув шартларини бажара олишмайди ва ваъдаларида туришмайди. Улар, истар-истамас шундай сиёсат юритишга мажбур", — деган Чавушўғли. 

Унинг сўзларига кўра, расмий Анқара ЕИни "ўзаро икки томонлама имзоланган келишувларнинг барча бандлари ва шартларига сўзсиз амал қилишга чақиради".

"Келишувларнинг бандларини танлаб олиш мумкин эмас. Ё ҳаммасига амал қилиш лозим, ёки умуман рад этиш керак. Бизнинг бундай талабимизга нисбатан бизни шантаж қилиш ва қўрқитишда айблашади. Йўқ, биз ҳеч кимни айбламаяпмиз. Аммо, бу келишувлар нима учун имзоланди? Уларни бажариш учун. Акс ҳолда, нима учун улар имзоланди? Улар бунга ўрганишмагани учун ҳам норози бўлишмоқда", — деб қўшимча қилган Туркия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари. 


 

Top