07:47 / 19.08.2016
6640

АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларини озод қилиш учун Эронга 400 млн доллар тўланганини тан олди

Фото: © AFP

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби матбуот-анжуманида Теҳронга АҚШ томонидан нақд пул кўринишида тўланган 400 млн доллар ҳамда Эрон ва АҚШ фуқароликларига эга бўлган 4 нафар маҳбуснинг озод қилиниши ўртасида боғлиқлик борлигини тан олди.. "Биз 400 млн долларни маҳбуслар озод этилмагунча тўламаганмиз", деб айтган Кирби. Шу тариқа, АҚШ маъмурияти бу пуллардан америкаликларни озод қилиш учун фойдаланганини биринчи марта расман тан олди. Кирбининг айтишича, АҚШда Эрон маҳбуслар билан алмашишдан бош тортиши мумкинлигидан хавотир бўлган.

Август бошида The Wall Street Journal нашри Вашингтон Эрон томонидан 7 нафар эронликни озод қилиш учун Теҳронга 400 млн доллар пул тўлаганини маълум қилганди. Бироқ АҚШ президенти Барак Обама бу пуллар Теҳрон ўтган асрда ҳарбий техника сотиб олиш учун АҚШга тўлаган пуллар эканлигини айтган.

Top