14:29 / 19.08.2016
20449

Собиқ дипломат: АҚШ, Франция ва Германия СССРнинг парчаланишини хоҳламаган

© РИА Новости

Ғарб мамлакатлари, хусусан, АҚШ, Франция ва Германия 1990-йилларнинг бошида СССР парчаланишини унчалик ҳам хоҳлашмаган, деб фикрлайди бугунги кунда Стокгольмда истиқомат қилувчи собиқ дипломат, журналист ва ёзувчи Борис Панкин, 25 йил муқаддам август ойида амалга оширилган давлат тўнтаришини хотирлар экан. 

"Ғарб, айтиш мумкинки, АҚШ, Германия ва Франция, дастлаб Собиқ Иттифоқнинг парчаланишини истамаган. Уларнинг жиддий хавотирланишига ядро қуроли сабаб бўлган", — деган Панкин РИА Новости агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, СССРнинг ядро қуролига эга бўлиши ўзаро шартномаларнинг бажарилаётганини англатар эди. Ўша вақтларда, "кимда қанча, қайси турдаги ядровий каллак борлигини, қандай сақланаётгани ва қайси усулда қисқартирилаётганини манфаатдор томонлар яхши билган".

Совет Иттифоқининг парчаланиши оқибатида, янги ядровий давлатларнинг пайдо бўлиши Ғарбни ташвишлантирар эди. 

"Ўйлаб кўринг, биргина давлат парчаланиши натижасида ядро қуролига эга яна камида учта давлат пайдо бўларди: Белоруссия, Украина ва Қозоғистон. Ахир, улар ҳеч қандай жавобгарлик шартномасига боғлиқ бўлишмасди", — деб айтган собиқ дипломат.
 

Top