11:11 / 19.08.2016
17184

Уйқуни яхшилашга ёрдам берувчи йўл ўйлаб топилди

Туркия ва америкалик олимлар уйқусизликдан қочишга ёрдам берувчи йўлни ўйлаб топишди.  Тадқиқот Social Personality and Psychological Science журналида чоп этилди. Бу ҳақида EurekAlert нашри хабар беради.

Олимлар қайд этишича, узлуксиз уйқу киши ёнидаги сезгир ҳамроҳ борлиги билан таъминланади. Экспертлар фикрича, бу ухлаётган кишидаги хавфсизлик ҳисси пайдо бўлишига боғлиқ.

«Бизнинг натижалар шуни кўрсатадики, инсонлар сезгир ҳамроҳлар билан камроқ уйғониб, безовта бўлишади ва уларнинг уйқу сифатини оширади», — дейди Яқин Шарқ техника университети (Анқара)лик тадқиқот муаллифларидан бири Эмре Сельчук.
 
Олимлар Американинг Midlife Development лойиҳаси маълумотлари, жумладан, ўрта ёшли инсон ҳаёти ва унга таъсир этувчи омиллар сифати ҳақидаги статистикадан фойдаланган ҳолда бу хулосага келишди.

Top