08:40 / 20.08.2016
13988

АҚШ самолётлари Сурия самолётларини орқага қайтишга мажбур қилди


Суриянинг Ал-Ҳасаки шаҳри яқинида АҚШнинг 5 авлоддаги F-22 Raptor қирувчи самолётлари Сурия қирувчи самолётларини учратиб, уларни ҳудудни тарк этишга мажбур қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Маълум қилинишича, Сурия ҳарбий самолётлари ҳудудда ҳеч қандай ҳарбий операциялар ўтказмаган. Улар фақатгина шаҳар устидаги ҳаво ҳудудини кесиб ўтмоқчи бўлган.   

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ ва Сурия самолётлари бир-биридан 1,6 км узоқликда бўлган. 

Маълум қилинишича, ҳеч қандай кўнгилсиз воқеа юз бермаган.

 

Top