17:40 / 20.08.2016
9028

“Андижон” вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  “Андижон” вокзалининг янги биносини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Вокзал бир вақтнинг ўзида соатига 350 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. Аввал бу кўрсаткич 50 йўловчини ташкил этарди.

Қурилиш пайтида маъмурият биноси ва чиптахона алоҳида барпо этилди. 24 соат иш жараёни учун ходимларга қулай имкониятлар ҳозирлаб берилди. Йўловчилар куннинг исталган қисмида ўзларига зарур маълумотларни олишлари мумкин бўлди.

Бу ерда барча қулайликларга эга меҳмонхона, валюта айирбошлаш шохобчаси, оналар ва болалар хонаси, юкларни сақлаш хонаси ва тиббиёт пункти жойлашган. VIP залнинг интерьери келган кишининг эътиборини ўзига тортади. Унда замонавий ва миллий услублар уйғунлаштирилган.
 

Мавзуга оид
Top