21:46 / 21.08.2016
6807

Германия қочқинлар оқими туфайли Швейцария билан чегарасидаги назоратни кучайтирди

Германия ҳукумати ноқонуний қочқинлар оқими кўпайгани туфайли Швейцария билан чегарасидаги назоратни кучайтирди. Бу ҳақда 21 августда Швейцария молия вазири Ули Маурер маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Маурернинг фикрича, бу қадам Берлин "қочқинларга эшикларини ёпганини" англатади. Маурернинг таъкидлашича, чегарага қўшимча 90 нафар чегарачи ва 40 полициячи юборилган. 

Германия ички ишлар вазирлигида чегара назорати кучайтирилгани тасдиқланди. Шунингдек, Германияга кириш қоидаларини бузаётганлар сони тобора ортиб бораётгани қўшимча қилинди.     

Reuters’нинг фикрича, мажбуриятларига чегара назорати кирувчи Маурер ҳар куни Италияга минглаб ноқонуний муҳожирларни қайтараётган Швейцария ҳукумати хатти-ҳаракатларини оқлаш учун Берлиннинг қаттиққўл сиёсатини қўлламоқда. Қочқинлар Швейцария ҳудуди орқали тегишли ҳужжатларсиз ва бошпана берилиши учун рухсат сўрамасдан Германия ва бошқа давлатларга ўтишга уринмоқдалар.

15 августда Германия махсус хизматлари қочқинлар учун приютлар орқали ИШИД террорчилик гуруҳига ёллашлар амалга оширилаётган юзлаб ҳолатлар ҳақида хабар берган. Ярим йил аввал эса Германия контрразведкаси муҳожирлар орасида ИШИД жангарилари мавжудлигини маълум қилганди.

 

Top