23:19 / 21.08.2016
18872

Магомед Ибрагимов Ўзбекистонга яна бир бронза тортиқ этди

Рио—2016 Олимпиадасининг 97 килограммгача бўлган эркин курашчилари ўртасидаги турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Магомед Ибрагимов бронза медалига сазовор бўлди.

Магомед Ибрагимов бронза медаль учун ҳал қилувчи баҳсда украиналик Валерий Андрийсевга қарши кураш олиб борди ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб бронза медаль эгасига айланди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисоби яна бир медаль билан бойиди. Айни вақтда Ўзбекистон умумий рейтингда 3та олтин, 2та кумуш ва 7та медаль билан 22-ўринда жойлашди.

Top