07:35 / 21.08.2016
6997

Туркия ва Украина президентлари страгетик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Туркия ва Украина президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Пётр Порошенко икки давлат ўртасидаги страгетик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди.

"Томонлар икки давлат ўртасида страгетик ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида барча саъй-ҳаракатларни давом эттириш истагини билдиришди. Икки давлат етакчиси шунингдек энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини алоҳида муҳокама қилишди", дейилмоқда хабарда.     

Бундан ташқари, Порошенко "Украина Туркиянинг қонунан сайланган президенти ва ҳукуматини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади".  

Украина президенти Туркия шарқида юз берган терактлар юзасидан ҳамдардлик билдирди. 

 

Top