17:57 / 22.08.2016
11094

Ироқ полицияси 14 ёшли худкуш террорчини қўлга олди

Ироқнинг шимолидаги Киркук полицияси одам гавжум жойда ўзини портлатмоқчи бўлган худкуш болани қўлга олди. Бу ҳақида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакили маълум қилди. 

"У савдо марказлари ва бир қатор маъмурий бинолар жойлашган ҳудудда тинч аҳолига ҳужум қилмоқчи бўлган", - дейилади манбада.

Худкуш-террорчи атиги 14 ёшда бўлиб, у ёвуз мақсадини амалга оширишга улгурмаган. 

Бундан аввалги хабарларда Туркияда портлаш содир этган терорчининг ёши ҳам 12-14 ёшлар атрофида эканлиги маълум қилинганди. 

Top