13:46 / 23.08.2016
7168

АҚШ ҲДК кемаларининг Япония соҳилларини тарк этиши сабаби маълум қилинди

АҚШ денгиз пиёда қўшинлари экспедиция гуруҳининг учта кемаси Япониядаги Сасебо базасини тарк этган. Улар, Тинч ва Ҳинд океанларида ўтказиладиган ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашади, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари хабарномасига таянган ҳолда.

AIT ва CERTEX номли машғулотлар "денгизчилар ва денгиз пиёда қўшинларига денгиз десант амалиётларида жанговар, гуманитар қўллаб-қувватлаш, табиий офатларда ёрдам бериш ва фуқароларни кўчириш  кўникмаларини шакллантириш имконини беради". Ушбу машғулотлар ҳар йили ўтказиб келинади. 

Ҳарбий ўқув машғулотлари поёнига етиши билан уччала кема АҚШ ҲДК еттинчи флоти ҳудудида кўптомонлама машғулотларда қатнашади. 
 

Top