19:09 / 23.08.2016
5508

Францияга келаётган сайёҳлар оқими камайиб кетди

Йил бошидан бери Францияга келаётган хорижлик сайёҳлар оқими 7 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Жан-Марк Эйро маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, сайёҳлар нафақат терактлар сабаб, балки мамлакатда тез-тез учраётган сув тошқинлари ва иш ташлашлар сабаб келишни тўхтатишган. Унинг айтишича, сайёҳлар оқимининг кесин тушиб кетиш ҳолати Париж шаҳрида кузатилган.

Эйро яқин вақт ичида сайёҳлик масаласи бўйича йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.
 

 

Top