17:27 / 24.08.2016
14503

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари ҳаж сафарига жўнаб кетди

Бугун, 24 август куни соат 08:10 ва 09:40да ўзбекистонлик зиёратчиларнинг жами 470 кишидан иборат дастлабки гуруҳлари 2 рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига учиб кетди. Зиёратчиларни кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берган.

Вазирлар Маҳкамаси қошидаги қўмитанинг маълум қилишича, 24 август - 4 сентябрь кунлари давомида ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчи ҳаж зиёратини амалга оширади. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг чартер рейсларида Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Наманган-Мадина ва Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатиш ташкил этилади. 

Top