13:37 / 25.08.2016
8658

Лукашенко Ҳолливуд актёри Стивен Сигални меҳмон қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ҳолливуд актёри Стивен Сигални норасмий шароитда қабул қилди. Бу ҳақида "БелТА" агентлиги маълум қилди. 

Сигал Минскка Wargaming беларусь компанияси билан World of Warships компьютер ўйинини яратиш бўйича маслаҳатлашиш учун ташриф буюрди. Шундан сўнг у Александр Лукашенконинг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳига йўл олди. 

Беларусь президенти актёрга эсдалик учун китоб ва зиғирдан яратилган мато совға қилди. Сўнгра улар далага чиқишди, бу ерда Лукашенко Сигал учун шахсан ўзи сабзи тозалаб берди. 

"Ёқимли иштаҳа! Бу жуда фойдали", - деди давлат раҳбари ғамхўрлик билан. 

Лукашенконинг ўғли Николай меҳмонга тарвуз келтирди. Кечки овқатга Сигални окрошка, ёғ, карам ва қўзиқоринлар билан сийлашди.

"Беларусь табиий таомлари америкалик меҳмонларни бефарқ қолдирмади", - дейди Лукашенконинг матбуот котиби Наталья Эйсмонт.

Top