17:25 / 26.08.2016
7229

Freie Welt: Немис ОАВ учун Вашингтон кайфияти Берлинникидан муҳимроқ

Немис ОАВ ҳамон совуқ уруш даври меросидан қутула олмай, Ғарб ташвиқоти учун ишлашда давом этаяпти, деб ёзмоқда Freie Welt. Бундан ташқари, Германия телевидениеси ва матбуоти, ГФР сиёсатини ЕИ ва НАТО йўналишидан ўзгартирмаслигини назорат қилувчи тўртинчи ҳокимиятдек тутади. Бунда, немис журналистлари учун Вашингтондаги кайфият, Берлинда улар ҳақида қандай фикрда бўлишларидан муҳимроқ, деб қайд этган мақола муаллифи. 

Немис ОАВ Германияда Россия ҳақида салбий қарашларни шакллантириш баробарида мамлакат бизнеси ва сиёсатчиларига таъсир кўрсатмоқда, деб уқдиради Freie Welt. 

Канцлер Ангела Меркель ва ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Россия раҳбари шаънига кескин танқидий фикрларни билдиришда давом этаяпти. Газета ва журналлар, телеканаллар кескин сарлавҳаларни танламоқда.


 

Top