14:08 / 26.08.2016
4435

Ироқ мудофаа вазири истеъфога чиқарилди

Ироқ мудофаа вазири Ҳолид ал Обейдий Найнава провинциясининг маъмурий маркази Мосулни озод қилишга ҳаракат кетаётган бир пайтда истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда АҚШнинг Stratfor таҳлил-тадқиқот компаниясининг интернет сайтида маълум қилинган.

"Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Вашингтон Ироқ учун таҳликали вазият бўлиб турган бир пайтда ал Обейдийни ўз ўрнида қолдиришларини сўраган", - дейилади сайтда эълон қилинган маълумотда. Компаниянинг аниқлик киритишича, гап Мосулни озод қилиш ишларига тайёргарлик ҳақида бормоқда.

" Ал Обейдийнинг ўрнига одам қўйиш, мамлакатда турлича сиёсий қарашлар сабаб узоқ вақт чўзилиши мумкин”, - дейилади маълумотда.
Тэг: Ироқ, Ҳолид ал Обейдий

Top