15:34 / 26.08.2016
7103

Непалда автобус юз метр баландликдан дарёга ағдарилиб кетди

26 август куни Непалнинг марказий қисмида жойлашган Трисули дарёсига йўловчи автобуси қулади. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Телеканал маълумотига кўра, салонида 41 киши бўлган автобус деярли 100 метр баландликдан пастга қулаган. Қутқарувчилар сувдан 17 йўловчини олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Йўловчилардан уч нафари изсиз ғойиб бўлган.

Фожиа сабабларини суриштириш ишлари бошлаб юборилган.

 

Top