16:44 / 27.08.2016
8940

Австралиялик йигит дунё бўйлаб саёҳат қилган энг ёш сайёҳ бўлди

Фото: brisbanetimes.com.au

18 ёшли австралиялик бир моторли самолётда дунё бўйлаб ёлғиз саёҳат қилган энг ёш киши бўлди. Бу ҳақида Brisbane Times маълум қилди. 

Лэклен Смарт 54 кунлик саёҳати давомида дунёнинг 24 нуқтасида ва 15 мамлакатида қўнишни амалга оширди. Смартнинг сўзларига кўра, асосий қийинчиликлар об-ҳаво шароитлари, хорижлик авиадиспетчерлар билан мулоқот қилиш (турли тилларда сўзлашилгани боис) ва бошқалар томонидан қўллаб-қувватлаш йўқлиги натижасида юзага келди. 

Австралиялик йигит аввалги рекордчи - америкалик Мэтт Гутмиллердан бир ёш кичик. 

Фото: brisbanetimes.com.au
Фото: brisbanetimes.com.au

Смарт шанба куни эрталаб Австралиянинг шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд штатидаги аэропортлардан бирида ерга қўнди. 
 

Top