21:13 / 28.08.2016
6828

Ироқ Саудия Арабистонидан Бағдоддаги элчисини ўзгартиришни талаб қилди

Ироқ Саудия Арабистонига Бағдоддаги элчиси Тамер ас-Субхонни ўзгартириш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

"Ас-Субхоннинг Бағдодда бўлиши Ироқ ва Саудия Арабистонидаги муносабатларнинг ривожланишига тўсиқдир", деб айтди вазирлик вакили Аҳмад Жамол. У Ироқ ташқи ишлар вазири бошқа элчи юборишини талаб қилаётганини айтди. Элчининг ўзи эса "мусулмонлар учун барча яхши нарсаларни излаш билан шуғулланаётган" Саудия Арабистони раҳбарияти хизматкори эканлигини айтган. 

Жамол Саудия Арабистонининг Ироққа нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Ас-Субхон охирги 26 йил ичида Саудия Арабистонининг Ироқдаги биринчи элчиси бўлди. Саудия Арабистони элчихонаси 1 январдан иш бошлаганди. У 1990 йилда Ироқнинг Кувайтга ҳужум қилиши оқибатида ёпилганди. 

Ас-Субхоннинг Ироқдаги иши мунтазам равишда турли можаролар билан кечган. Охирги можаролардан бирида Ироқ шиа ҳукумат томон айирмачилари қўмондонларидан бири Аус ал-Ҳафажий Ас-Субхонни ўлдириш унга шараф эканлигини айтган. Элчи эса унга суиқасд тайёрланаётганини маълум қилган.

 

Top