10:35 / 29.08.2016
6913

Брюсселда портлаш юз берди

Бельгия пойтахти Брюсселда, 29 августга ўтар кечаси Миллий криминалистика ва криминология институти олдида портлаш рўй берган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

RTL хабарига кўра, автомобиль муассаса дарвозасига бориб урилган, шундан сўнг йўловчилардан бири портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Портлашдан кейин ёнғин чиққан.

Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Top