21:03 / 29.08.2016
5300

Туркия Ироқда Курдистон ишчи партияси позицияларига зарба берди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчи партияси позицияларига бир қатор авиазарбалар берди. Бу ҳақда Туркиядаги ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, операция Гара туманида ўтказилган. Ҳозирча томонлардан қурбонлар бўлгани ҳақида маълумот тушмаган.

 

Top