09:29 / 30.08.2016
7525

АҚШда комедик актёр Жин Уайлдер 83 ёшида вафот этди

Америкалик актёр Жером Силбермен, Жин Уайлдер тахаллуси билан ижод қилган комедик Стамфорд шаҳридаги (Коннектикут штати) уйида, 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Variety журнали хабар берган.

Актёрнинг қариндошлари унинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлашган. Уларнинг сўзларига кўра, ўлимнинг сабаби Альцгеймер хасталиги кучайиши бўлди. 1989 йилдаёқ актёрга лимфома ташхиси қўйилганди.

Унинг машҳур фильмлари қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин: "Продюсерлар" (The Producers, 1968), "Вилли Вонка ва шоколад фабрикаси" (Willy Wonka & the Chocolate Factory, 1971), "Ҳеч нарсани кўрмайман, ҳеч гапни эшитмайман" (See No Evil, Hear No Evil, 1989), "Ёш Франкенштейн" (Young Frankenstein, 1974).

Уайлдер "Эмми" мукофоти лауреати ҳисобланарди. У шунингдек "Оскар" ва "Олтин глобус" учун бир неча марта номзод бўлган.

Кейинги йилларда Уайлдернинг Вилли Вонки образи "Қани, менга гапириб бер" (You must be new here) интернет-мемга айланганди.

Top