20:51 / 30.08.2016
3872

«Арсенал» Лукас Переснинг трансферини эълон қилди

Испаниянинг «Депортиво» жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Лукас Перес расман «Арсенал» футболчисига айланди.

27 ёшли футболчи лондонликлар клуби билан шартнома имзолади. Яқин вақт ичида жараён АПЛ регламенти бўйича якунланиши кутилмоқда.

Ушбу трансфер қиймати эълон қилинмаган.

Бундан олдинги хабарларда бу миқдор 20 миллион евро атрофида бўлиши айтилганди.

Футболчи ҳозирча янги жамоасида ўзига рақам танламаган.

Top