11:20 / 30.08.2016
3261

Индонезия ҳукумати Суматра оролида заҳарланган ҳаво туфайли мактабларни вақтинчаликка ёпди

Индонезиянинг Суматра оролидаги Риау вилоятида 30 август куни ўрмон ёнғинларидан кейин ҳавонинг зарарланиши туфайли мактаблардаги машғулотлар бекор қилинди.

Айни вақтда ҳавонинг заҳарланиш кўрсаткичи 360 бирликка етган (бу кўрсаткич 200дан ошганида хавфли даража ҳисобланади).

The Jakarta Post нашри хабарига кўра, баъзи ҳудудларда қуюқ тутун пайдо бўлган, кўриш масофаси 500 метргача камайган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси аҳолини очиқ ҳавода камроқ вақт ўтказишга ва махсус ниқоблар тақишга чақирмоқда. Маълумотларга кўра, ўрмон ёнғинлари 100 мингга яқин кишининг соғлигига таъсир кўрсатган.

Top