09:19 / 30.08.2016
4083

Португалиянинг собиқ бош вазири БМТ бош котиби лавозимига сайловларда ҳамон етакчилик қилмоқда

Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш БМТ бош котиби лавозимига яширин сайловларнинг 3-босқичидан кейин ҳам етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, 3-босқичда Гутерриш ўз фойдасига 11 та овоз олган. БМТ Хавфсизлик кенгашининг уч аъзоси унинг номзодига қарши чиққан, яна бир аъзо бетарафлик билдирган.

2017 йилнинг 1 январида ваколати тугайдиган БМТнинг амалдаги бош котиби Пан Ги Мун, ўз навбатида, БМТ бош котиби сифатида аёл кишини кўрмоқчилигини айтган.

Top