09:11 / 31.08.2016
10305

82 ёшли бобо набираси билан бир коллежга ўқишга кирди

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 82 ёшли Рене Нейра ва унинг 18 ёшли қиз набираси Мелани Салазар ОАВ ва ижтимоий тармоқлар қаҳрамонларига айландилар: бобо ва набира бир коллежга ўқишга кирдилар. Бу ҳақда Yahoo!News ёзмоқда.

Мелани твиттерда бобоси билан бирга ўқишини маълум қилган. "Мен ўз бобом билан фахрланаман!", деб ёзган қиз. Унинг бу твити тезда машҳурлашиб кетиб, унга минглаб лайклар ва репостлар қилинди. "80 – бу янги 40!", деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Рене ва Мелани воқеаси жаҳон онлайн-ОАВни қизиқтириб қолди. Уларнинг 27 августда Пало-Альто коллежида бошлаган ўқишларининг биринчи кунлари ҳақида BuzzFeed, ABC News ва Huffington Post каби онлайн-нашрлар мақола ёзди. Бундан ташқари, бобо ва набира Good Morning America телешоусига таклиф қилиндилар.

Yahoo!News’нинг маълум қилишича, набира эркин санъатлардан, бобоси эса иқтисодиётдан таълим олади. Бобо коллежни битиргач, Техас унирвеситетига ўқишга кирмоқчи.

Меланининг айтишича, бобосининг намунаси уни яхши ўқишга ундайди ва илҳомлантиради. "Агар у буни қила олса, мен ҳам қила олишимни биламан", деб айтмоқда қиз.

Top