19:23 / 01.09.2016
5563

"Формула-1" пойгачиси Масса фаолиятини якунлашини эълон қилинди

"Формула-1" автопойгасининг Италия Гран-приси олдидан Монце шаҳрида берилган махсус матбуот-анжуманида "Уильямс" жамоаси пойгачиси Фелипе Масса мавсум якунлангач "қироллик пойгаларидаги" фаолиятини якунлашини эълон қилди.  

Масса пойгадаги фаолиятини 2002 йилда бошлаган ва ўз фаолияти давомида "Заубер", "Феррари" ва "Уильямс" жамоалари учун иштирок этган. Бразилиялик пойгачи умумий ҳисобда 242 та Гран-прида иштирок этган, жорий чемпионат якунланишигача яна 8 та пойга бор ва у фаолиятини 250 та пойга билан тугатиши мумкин.

Масса ҳисобида "Феррари" таркибида 11 та ғалаба бор.

"Мен оиламга, менежерга ва мени фаолиятим давомида қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман. Ҳаётимда имкониятлар бўлгани ва хатарлардан сақлагани учун Тангрига шукроналар айтаман. Фаолиятим давомида ишлашга тўғри келган барча одамларга раҳмат.

Мен ўйлаганимдан ҳам ортиғига эришдим ва бундан фахрланаман. Менга фаолиятимни "Уильямс"да якунлаш катта шарафдир. Мен бутун умрим давомида пойга ҳақидаги ажойиб хотираларни ёдда сақлайман ва яна бир бор ҳаммага раҳмат айтмоқчиман", деб айтди Масса.

Италия Гран-приси келаётган дам олиш кунлари Монцеда бўлиб ўтади.

Top