16:05 / 02.09.2016
7655

Путин: Россия ва АҚШ Сурия масаласида келишишга яқин турибди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилдики, Россия ва АҚШ Суриядаги вазият масаласида келишиб олишга яқин турибди.

"Биз тўғри йўналишда кетмоқдамиз. Тез орада бу масалада келишув амалга ошишини истисно этмайман", деган у.

Бундан олдинроқ Путин ушбу агентликка берган интервьюсида G20 ташқи сиёсатга аралашмагани маъқуллигини айтиб ўтганди. Путиннинг сўзларига кўра, Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун бошқа майдонлар ҳам бор, масалан БМТ. 

Шунингдек у Россия АҚШнинг исталган президенти билан ишлашга тайёрлигини билдирган.

Top