01:47 / 03.09.2016
15754

Эрон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берган.

"Ўзбекистон раҳбари, жаноб Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига, ҳукуматга ва Ўзбекистон халқига чуқур таъзиямизни билдирамиз", дейилган агентлик хабарида.

Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарқандда дафн этилади.

Top