18:31 / 04.09.2016
14855

Назарбоев Обамани Қозоғистонга таклиф қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ раҳбари Барак Обамани Қозоғистонга таклиф қилди. Бу ҳақида Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати сайтида маълум қилинди

Ханчжоудаги G20 саммити доирасида бўлиб ўтган  учрашувда Қозоғистон ва АҚШ президентлари икки томонлама ҳамкорлик ва унинг истиқболларини муҳокама қилишди. 

Шунингдек улар халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Top