23:48 / 05.09.2016
8273

Европарламент қўмитаси Грузия фуқаролари учун визани бекор қилишга чақирди

© EPA

Фуқаролар эркинликлари, адлия ва ички ишлар бўйича Европарламент қўмитаси кўп овоз билан Европа Иттифоқининг Грузияга визасиз режимни жорий этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилади.

Қисқа муддатли сафарлар учун Европа Иттифоқида Грузия фуқароларига визасиз режимнинг жорий қилинишини Европарламент тасдиқлаши керак. 2015 йилнинг декабрида Еврокомиссия хабар қилишича,  Украина ва Грузия Европа Иттифоқи билан визани эркинлаштириш учун барча шартларни бажарган. Бироқ бу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. 
 

Top