20:50 / 05.09.2016
7554

Meizu 6 дюймли Max планшетофонини тақдим этди

Meizu ниҳоят энг кўп кутилаётган қурилмалардан бири - Max плашетофонини намойиш қилди. У 6 дюймли IPS-дисплей ва mPen стилуси билан таъминланган. 

Max — ишлаб чиқарувчининг энг йирик смартфони, у 6,44 дюймли Xiaomi Mi Max билан рақобатлаша олади. Meizu смартфони ўзининг қулай ҳажми туфайли кундалик фойдаланишда анча қулай. 

Қурилма алюмин корпусга эга. Планшетофоннинг ўлчамлари: 163,4 × 81,6 × 7,9 мм, вазни эса - 189 грамм. Орқа қопқоғида 13 мегапикселли Sony IMX258 камеранинг модули ҳамда ишлаб чиқарувчининг логотипи жойланган. Бошқа хитойлик ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ, Meizu'да бармоқ излари сканери олд томонда экран остида. Экран тепасида эса 5 мегапикселли камера ўрнатилган. 

Meizu Max 8 ядровий MediaTek Helio процессори ва 3 Гб оператив хотирага эга. Ўрнатилган хотира қурилмаси ҳажми 32 ёки 64 Гб'дан иборат, бундан ташқари хотира карталарини қўллаб-қувватлайди. Смартфон 4G LTE, VoLTE ва иккита сим-картага мўлжалланган дарчага эга. Унинг автоном фаолияти учун 4 100 мАч'ли аккумулятор масъул. Операцион тизим сифатида Android 6.0 Marshmallow қўлланилади. 

Meizu Max сотувга тўрт хил рангда чиқарилади: кулранг, кумушранг, тилларанг ва пушти. Смартфон баҳоси -  270-290 доллар (хотира ҳажмига қараб). Янги смартфон сотуви 12 сентябрь куни Хитойда йўлга қўйилади, октябрда эса - Россияда. 

 

Top