07:48 / 05.09.2016
4807

Жанубий Судан ўзида БМТнинг қўшимча контингентини жойлаштиришга розилик берди

Жанубий Судан ҳукумати ўз ҳудудида БМТ тинчликпарвар кучларининг қўшимча контингентини жойлаштиришга қарор қилди, деб маълум қилди мамлакатнинг вазирлар маҳкамаси ишлари бўйича вазири Мартин Элиа Ломоро. Бу ҳақда Voice of Africa хабар бермоқда. 

"Миллий бирдамлик ўтиш ҳукумати минтақавий кучларни жойлаштиришга розилигини берди", деб айтди вазир.

Унинг айтишича, кучларнинг мамлакатда жойлаштиришининг тафсилотларини яқин орада муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. 

 

Top