08:22 / 06.09.2016
8428

Словения президенти ҳамдардлик билдирди

Словения президенти Борут Пахор Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берган.

«Биз Словениянинг дўсти, Словения—Ўзбекистон муносабатлари мустаҳкамланишига муҳим ҳисса қўшган раҳбар сифатида президент Ислом Каримов ҳақидаги хотирани асраб қоламиз», — дейилади Пахорнинг таъзияномасида.

«Словения президенти ушбу оғир дамларда Ўзбекистон халқига ўзининг самимий ҳамдардликларини йўллади», — дейилади хабарда.

Top