14:35 / 07.09.2016
9490

8 сентябрда юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-18, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда  секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 16-21,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда  секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 16-21,  кундузи 32-37  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 16-21 даража иссиқ бўлади.

Top