12:21 / 07.09.2016
4455

Франс Пресс агентлиги КХДРда ваколатхонасини очди

© Flickr

Халқаро янгиликлар агентлиги Франс Пресс Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда ўз бюросини очмоқда, дея маълум қилган агентлик раҳбари Эмануэль Хоог.

Хабар қилинишича, Пхеньяндаги идораси мижозларни биринчи навбатда видео ва фотоматериаллар билан таъминлайди. 

"Мазкур бўлимнинг очилиши Франс Пресснинг 150 мамлакатдаги 200га яқин ваколатхонасидан таркиб топган тармоқдаги очиқ жойни тўлдиради", — деган  Хоог бюронинг очилиш маросимида. Унинг айтишича, Франс Пресс ахборот эркинлиги, ошкоралик тушунчаларига содиқдир. Бу унинг асосий қадриятлари ҳисобланади. 

Хабар қилинишича, Франс Пресс агентлиги Ассошиэйтед Прессдан сўнг, Шимолий Кореяда доимий ваколатхонага эга иккинчи ахборот ташкилоти бўлди. 
 

Top