21:46 / 07.09.2016
8693

Ғарб ва маҳаллий бизнес-тажриба симбиози

Ҳар бир тадбиркор эртами-кечми қийинчиликларга тўқнаш келади,уларни ҳамма ҳар хил енгади - кимдир машҳур кейсларга риоя қилади, бизнес-адабиётларни ўрганади, яна кимдир ўзидан тажрибалироқ бўлган кишиларнинг маслаҳатига қулоқ солади, бошқа биров эса ўз йўлидан боради - уринишлар, хатолар, мағлубиятлар оша муваффақиятга эришади. 

Шубҳасиз, ишбилармонликдан сабоқ берувчи китоблар билим олиш учун яхши восита ҳисобланади, бироқ бизда маҳаллий бизнес-адабиётлар деярли йўқ, хорижий муаллифларнинг тавсиялари эса ҳар доим ҳам ўзбек бозорининг хусусиятлари, менталитети, ҳуқуқ тизими ва бошқа кўплаб омилларни инобатга олмайди. 

Ҳаётда муваффақиятга эришган, унга етишиш йўллари ва юзага келадиган қийинчиликларидан бохабар инсоннинг шахсан ўзидан ўрганишнинг самарадорлиги юқори бўлишини инкор этиб бўлмайди. Шу боис ўз соҳасининг усталари ва илғор етакчиларининг маҳорат дарслари жуда фойдали эканлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда бизнесни ўрганишнинг бундай йўли жуда машҳур. 

10 сентябрда Мурод Назаровнинг "Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш" маҳорат дарси бўлиб ўтади. Тадбирнинг ўзига хослиги шундаки, у бизнес юритишнинг Шарқ ва Ғарб ёндашувлар симбиозига асосланади. 

Ўзбекистоннинг омадли ишбилармони - Мурод Назаров ўз билими ва мамлакатда бизнесни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш тажрибаси билан бажонидил бўлишади. Тадбирга таклиф қилинган хорижий эксперт Майкл Бенг эса самарали савдо сирларини очади ва Ғарбда муваффақиятга етакловчи ҳамда бизда қўллаш мумкин бўлган тажрибаси билан бўлишади.

Маҳорат дарси юқори амалий қадр-қимматга эга -  ўзингиз билан бирга кўп йиллар давомида сизга ёрдам берувчи қимматли билимлар ва самарали усулларни олиб кетасиз. Бу омадли маҳаллий тадбиркор Мурод Назаров ва бутун дунёга танилган эксперт Майкл Бенг тажрибасини уларнинг ўзидан эшитиш учун ажойиб имкониятдир. 

Маҳорат дарсининг интерфаол шакли сабаб иштирокчилар спикерларга саволлар билан мурожаат қилишлари, шунингдек ҳамкасблар ва рақиблар билан норасмий шароитда мулоқот қилиш мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Мурод Назаровнинг "Она заминда яшаш, севиш ва муваффақиятга эришиш" маҳорат дарси 10 сентябрда бўлиб ўтади. Чипталарни харид қилишда чегирма тизими мавжуд. 

Гонорар сифатида олинган барча пул воситаларини Мурод Назаров шаҳар ободончилиги, хусусан аҳоли зич жойлашган турар жойларда болалар майдончаларини қуришга сарфлашни режалаштирган.

Тадбир ҳамкорлари: Korzinka.uz, Engelberg, IBT, NESCAFE GOLD Barista, Unique Present Media Holding, MICE Group, Chekhov Sport Club, WebNow, Bruno, Razzione, LED DESIGN GROUP, Salom Telekom, TezGo Курьерлик хизмати, vPodarok.uz, Istemolchi.uz.
Ахборот ҳамкорлар: Afisha Media, Gazeta.uz, Kun.uz, Anhor.uz, Uzdaily.uz, Silkway.uz, RedPen, Anons.uz

Қўшимча маълумотни www.change.uz сайти ва қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: +998 90 994-12-11, +998 90 994-16-11, +998 90 995-12-11.

Top