07:32 / 07.09.2016
9713

Сурия бўйича бир кунда келишувга эришилиши мумкин

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга кейинги 24 соат ичида эришилиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Сурия бўйича кейинги 24 соат ичида ёки шу атрофда келишувга эришиш мумкин", деб айтди ал-Жубайр.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаментида АҚШ ва Россия Суриядаги вазият бўйича келишувга эришишга яқин турганлари маълум қилинганди. 

 

Top