Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини унинг беваси ва кенжа қизи зиёрат қилишди. "Ўзбекистон" телеканалида бу жараён тасвирлари берилди.
Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева Шоҳи Зинда мажмуасида Россия президенти Владимир Путин ҳамда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан биргаликда марҳумни хотирлаш маросимида иштирок этишган.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни инсультдан кейин вафот этди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандга, Шоҳи Зинда мажмуаси ҳудудидаги Ҳазрати Ҳизр қабристонига дафн этилди.