00:40 / 08.09.2016
10395

Apple Air Pods симсиз қулоқчинини тақдим этди

Apple компанияси Сан-Францискода бўлиб ўтаётган кўргазмасида симсиз қулоқчинларини тақдим этди. Улар Apple’нинг барча қурилмалари билан iCloud орқали ишлай олади.

Air Pods’ни Siri овозли ёрдамчи билан бошқариш мумкин. Қулоқчин қўнғироқ вақтида микрофон вазифасини ҳам бажара олади.

Қулоқчинлар қувватлаш учун хизмат қиладиган қути билан бирга сотилади. Air Pods бир заярядда 5 соатгача ишлай олади, қутининг қуввати эса бир кунга етади.

Top