16:11 / 08.09.2016
26860

Қозоғистон бош вазири лавозимини тарк этди

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўз лавозимидан озод этилди ва Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

"Масимов Карим Кажимканович Қозоғистон республикаси бош вазири лавозимидан озод этилиб, Қозоғистон республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбар этиб тайинлансин", дейилган хабарда.

Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланган қарорда Қозоғистон ҳукумати Вазирлар Маҳкамасининг янги кабинети тузилгунига қадар ўз вазифасини бажаришда давом этиши айтилган.

Бош вазир лавозимини вақтинчаликка бош вазир ўринбосари Бакитжан Сагинтаев бажаради.

Top