09:57 / 08.09.2016
19573

Манба: Қозоғистон бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов 9 сентябрь куни истеъфога чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда  ИА Новости-Казахстан нашри вазият билан таниш бўлган манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

"Ҳукумат истеъфо бериши кутилмоқда. Карим Масимов 9 сентябрь кунги йиғилишда истеъфосини маълум қилиши мумкин", деган манба.

Масимов биринчи марта 2007 йилда Вазирлар Маҳкамасига раҳбар бўлган ва бу лавозимда 2012 йилгача ишлаганди.

У 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон президенти маъмуриятини бошқарган, 2014 йилнинг апрелида иккинчи марта мамлакат бош вазирига айланганди.

9 сентябрь куни Қозоғистонда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтади.

Top