14:25 / 08.09.2016
5510

Мексикага ёпирилган кучли довул оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

7 сентябрь куни Мексика қирғоқларига ёпирилган "Ньютон" номли кучли довул оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланиб, Ғарбдаги нашрлар хабар тарқатган.

Қутқарувчилар чоршанба куни 3 кишининг жасадини топишганди. Қуйи жанубий Каролина штати яқинидага сувларда довул туфайли ичида 5 киши бўлган балиқчилар кемаси ҳалокатга учраган. Яна икки кишининг жасади кейинроқ аниқланди.

"Ньютон" бўрони Мексика шимоли-ғарбига катта зарар келтирмоқда. Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Лос-Кабос шаҳри айниқса кўп талофат кўрган.

Top