00:46 / 09.09.2016
6814

Аргентиналик теннисчи US Open мусобақасида йиғлаб юборди

Аргентиналик теннисчи Хуан Мартин дель Потро US Open теннис мусобақасининг чорак финалида швейцариялик Станислас Вавринкига қарши учрашув охирида кўз ёшларини тия олмади. Мухлислар Вавринки матчболи олдидан дель Потрони қўллаб-қувватлай бошладилар ва у бундан таъсирланиб йиғлаб юборди. Аргентиналик 7:6 (7:5), 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида учрашувни бой берди.

Энди Вавринка ярим финалда япониялик Кей Нисикори билан беллашади. Иккинчи ярим финалда жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович ва француз Гаэль Монфис учрашади.

Дель Потро US Open-2009 ғолиби ҳисобланади, икки марта Олимпиада медалини қўлга киритган. 

Жорий АҚШ очиқ чемпионатининг мукофот жамғармаси 46,3 млн долларни ташкил қилиб, теннис мусобақалари тарихида энг йириги бўлди. 

 

Top