10:49 / 09.09.2016
5958

Wells Fargo банки 5 мингдан ортиқ ходимини фирибгарликда айблаб ишдан бўшатди

АҚШнинг энг йирик банкларидан бири Wells Fargo 5,3 минг ходимини ишдан бўшатди. Улар, мижозларга маълум қилмасдан, банк ҳисоб рақамлари очиш ва карталарга кўрсатилган хизмат учун комиссия олишда айбланаяпти, деб хабар қилмоқда CNN Money.

Қайд этилишича, умумий ҳисобда 2 млндан ортиқ ҳисоб ва кредит рақамлари очилган. Банк ходимлари бонуслар олиш ва савдолар бўйича режани амалга ошириш учун шундай фирибгарликка қўл уришган. 

АҚШ Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерал бюроси банкка 185 млн доллар жарима солинишини маълум қилди. 

Банк раҳбарияти ходимларининг фирибгарлигидан азият чеккан мижозларига 2,6 млн доллар товон пули тўлашини билдирди. 
 

Top