09:01 / 10.09.2016
4230

Япония соҳиллари яқинида танкер портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Жанубий Корея байроғи остида Япониянинг Вакаяма префектураси ёнидан сузиб ўтаётган кичик танкер Eiwa Maru 3’да портлаш юз берди. Бу ҳақда Япония соҳилбўйи қўриқлаш хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, оқибатда танкер сардори ҳалок бўлган, экипажнинг яна икки аъзоси жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш палубада пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда юз берган. Воқеа жойида тергов олиб борилмоқда.

Танкернинг сув сиғими 740 тоннани ташкил қилади. Воқеа вақтида кема нима олиб кетаётгани ҳозирча маълум қилинмаган.
 

Top