09:04 / 10.09.2016
6887

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон ишчи партияси етакчисига оиласи билан учрашишга рухсат берилди

Туркияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Курдистон ишчи партияси етакчиси – Абдулла Ўжаланга оиласи билан учрашишга рухсат берилди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар бермоқда.

Ўжалан яқинлари билан Қурбон ҳайити байрамида 13 сентябрда учрашади. Охирги марта Ўжалан ёнига қийноқларнинг олдини олиш Европа қўмитаси ходимлари ташриф буюришганди.

Ўжалан 1999 йилдан бери Имрали оролидаги қамоқда сақланиб келинади.

 

Top